Yangiliklar

АҚШнинг Колорадо штатидаги Денавер деган шаҳарда чоп этилиб “Супер” номини олган китоб асримиздаги энг катта ва ғаройиб китоблардан саналади. Унинг ўлчами энига 2 метру 74 см, бўйи 3 метру 07 см бўлиб, оғирлиги эса 252 кг.ни ташкил этар экан.

Китоб эгаси уни кўргани келган кишиларга: “Ана, турибди. Ўзингиз олиб кўра қолинг”, – дер экан ҳазиллашиб.

Матбуотчилар томонидан озми-кўпми заҳматли меҳнат билан яратилган бу мўъжиза – китоб анча оғирлигига қарамасдан қўлма-қўл бўлиб ўқилаѐтган эмиш.

Нақл қилишларича ўтган замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини чақириб: “Дунѐда энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нима?” – деб савол берибди. Биров “Дунѐда энг зўр нарса – қилич” деса, иккинчиси, “Энг кераклиси – нон”, дебди. Ҳамма нарсадан хабар берувчи нарса – “Ойнаи жаҳон”, дегувчилар ҳам топилибди.

Дарвинга эътироз

Дарвин таълимоти нотўғри. Одам маймундан эмас, маймун одамдан тарқаган. Оёғи ердан узилмаганлар одам бўлиб қолган. Оёғи ердан узилганлар эса маймун бўлиб дарахтга чиқибкетган… Бу жараён ҳамон давом этмоқда…

 Eнг ақлли жонивор

Дунёда энг ақлли жонивор-балиқ! Биринчидан, соқов. Иккинчидан, муттасил думини ликиллатади!

Ҳақиқат

Шу қадар ширинки, тотиб кўргинг келади. Шу қадар аччиқки, тилингни куйдиради!

Қалдирғоч

Eътибор берганмисиз: қалдирғочлар файзсиз, ноаҳил хонадонга ҳеч қачон ин қурмайди. Гоҳо қалдирғоч одамдан ақллироқмикин, деб ўйлаб қоламан.

Атлантика океани устида

Тепада бир уммон, пастда бир уммон,

Икки денгиз аро кечар лаҳзалар.

Хаёлга толаман: мен ўзи кимман?

Ожиз ва нотавон зарра… алҳазар!

Ошкоралик

Ошкоралик шундай дарахтки, унинг мевасини энг аввал чинқироқ маймунлар ейди.

Хавфли одам

Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир!

Инсон ва шайтон

Баъзиларга ҳайрон қоласиз. Қилғиликни қилиб қўяди-да, “билмай қолдим, шайтон

йўлданурди”, дейди... Тўғри, одамзот қонида шайтон васвасаси айланиб юриши-бор гап.

Аммо.. Шунақанги эркаклар борки, қирқта урғочи шайтонни болалатиб ташлайди. Шунақанги

аёллар борки, қирқта эркак шайтонни алимент тўлайдиган қилиб қўяди...

Ҳамма айбни шайтон шўрликка тўнкайверманг!

Аёл қалби

Аёл қалби тескари магнитга ўхшайди: яқинлашсанг-узоқлашади, узоқлашсанг-яқинлашади.

Ҳушёр бўлинг

Аёл сизни жуда қаттиқ севса, ҳушёр бўлинг. Оташин муҳаббат-рашкка, рашк- шубҳага, шубҳа-

худбинликка, худбинлик-душманликка айланиши мумкин.

Гўдак иси

Аёл гўдак исини биринчи фарзанди туғилганидаёқ ҳис этади. Эркак эса гўдак иси нималигини

неварали бўлганидан кейин англайди!... Биз-еркаклар доим кечикиб юрамиз…

Оталар ва болалар

У оддий одам эди. Ҳаммолчилик қиларди. Тўрт қиз, уч ўғилни оёққа турғазди. Ўғилларини

уйлантирди. Қизларини чиқарди. Ҳаммасини уйли-жойли қилди.

Кўз юмаётганида “ҳаммаларингдан мингдан-минг розиман”, деди...

Қарашса, кафанлиги йўқ экан…

Гумроҳ бандалар

Одамларга ҳайронсан. Ота-онаси тириклигида икки оғиз ширин сўзни текинга айтмайди-да,

улар ўлганидан кейин минг-минг пул сарфлаб, ўша сўзларни қабртошга ёздириб қўяди...

Кулги ва йиғи

Кулишни билмайдиган одам-бахтсиз одам. Йиғлашни билмайдиган одам эса икки ҳисса бахтсиз!

Асл айнимас

Сопол товоғинг синса, дод сол: кесакка айланади. Тилла идишинг синса, парво қилма: баҳоси тушмайди!

Юк кўтарган...

“Юк кўтарган одам юзага чиқади”, дейдилар... Чиқади. Албатта чиқади! Фақат юк кўтарганни

кўтариб юборадиган Қўл бўлса бас!

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit, sed do eiusmod tempor incididunt ut labore et dolore magna aliqua. Ut enim ad minim veniam, quis nostrud exercitation ullamco laboris nisi ut aliquip ex ea commodo consequat.

 

"Bolalar adabiyoti"

O'zbekiston bolalari va o'smirlarning adabiy-badiiy jurnali.