Нақл қилишларича ўтган замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини чақириб: “Дунѐда энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нима?” – деб савол берибди. Биров “Дунѐда энг зўр нарса – қилич” деса, иккинчиси, “Энг кераклиси – нон”, дебди. Ҳамма нарсадан хабар берувчи нарса – “Ойнаи жаҳон”, дегувчилар ҳам топилибди.
– Уч кун муҳлат бераман, – дебди подшо ҳеч кимнинг жавоби ѐқмаганлигидан дарғазаб бўлиб.
Қўшни подшоликда таърифи етти иқлимга кетган донишманд яшаѐтганидан вазирнинг хабари бор экан. Вазир: “Подшоҳнинг саволларига шу донишманддан бошқа ҳеч бир киши жавоб топа олмайди”, – деб ўйлабди-да, уни излаб топиб подшоҳнинг олдига олиб келибди.
– Дунѐда энг керакли нарса нима? – деб сўрабди донишманддан подшо.
– Китоб! – дебди донишманд ҳеч иккиланмай.
– Китоб?! – ажабланибди ҳукмдор.
– Ҳа, дунѐда энг керакли нарса китоб, – такрорлабди сўзини донишманд. – Инсон учун ҳаѐтда икки нарса энг мўътабар ва азиз. Бу – нон билан китоб. Шу боисдан ҳам нон қанчалик мўътабар саналса, китоб ҳам шунчалик азиз. Нон – ризқ-рўз, дастурхон кўрки, ҳаѐт баракаси. Ўтмишдан ҳикоя қилувчи тарих, бугунни акс эттирувчи кўзгу, эртанги кунни айтиб берувчи мўъжиза эса китобдир. Покланиш, иймон бутунлиги, руҳий бойлик ҳам китобдандир. Китоб инсоннинг маслаҳатгўйи, доимий ҳамроҳидир. “Китоб кўрмаган одам нодондир, китоб кирмаган уй қоронғу зимистондир”, – дейди донишмандлар.
– Шаҳаншоҳ, донишманд бу саволингизга ҳам тўғри жавоб қилди, – дейишибди сарой аҳли.
– Суву қуруқликдаги ҳамма жойлар, дунѐдаги эзгу элатлар ҳақида хабар берувчи ҳам, сенингча, китобми? – аччиқланибди ҳукмдор.
– Ҳа, китоб, – дадил жавоб берибди донишманд. – Дунѐни шундоққина кўз олдингизга келтириб қўядиган ҳам, ҳеч
кўрмаган ва бир умр кўролмайдиган кишилар ҳамда жойлар билан таништирадиган ҳам шу китобдир. Мана мени олиб кўринг. Мен туғилиб ўсган қишлоғимдан бошқа ҳеч бир жойда бўлмаганман. Аммо Марвдан Машриққача, Ямандан Ясаргача яхши биламан, десам мақтанмаган бўламан. Ер юзида жамики одамзод бор – уларнинг ҳаѐти, одатлари, расм- русумларидан озми-кўпми хабардорман. Бунга ана шу китоб орқали эришганман. Қуръони Карим, Ҳадиси шарифнинг мўъжизасини айтмай қўя қолайлик.
Донишманднинг берган жавобидан қониққан подшо: “Саройимда қолиб, бош маслаҳатгўйим бўл”, – деб қанчалик ялинмасин, донишманд кўнмабди, ундан олган олтинларга эса бозордан китоб харид қилиб, қишлоғига қайтибди...Sit voluptatem accusantium doloremque laudantium, totam rem aperiam, eaque ipsa quae ab illo inventore veritatis et quasi architecto beatae vitae dicta sunt explicabo. Nemo enim ipsam voluptatem quia voluptas sit aspernatur aut odit aut fugit, sed quia consequuntur magni dolores eos qui ratione voluptatem sequi nesciunt. Neque porro quisquam est, qui dolorem ipsum quia dolor sit amet, consectetur, adipisci velit, sed quia non numquam eius modi tempora incidunt ut labore et dolore magnam aliquam quaerat voluptatem.